Андижонда ер усти метроси қурилади - Шавкат Мирзиёев

Шавкат Мирзиёев: 500 минг киши яшайдиган Янги Андижон шаҳарчаси барпо этилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 29 дек — Sputnik. Андижонда ер усти метроси қурилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги таълим соҳаси мутасаддилари ҳамда ўқитувчилар билан мулоқот чоғида маълум қилинди.
Қайд этилишича, 500 минг киши яшайдиган Янги Андижон шаҳарчаси барпо этилмоқда.У ерда таълим соҳасига ҳам кўп эътибор қаратилади.
“Насиб қилса, Андижон марказидан Янги Андижонга қадар ер усти метросини ҳам олиб борамиз. Нафақат Янги Андижон, барча ҳудудларимизда муаллимларга ҳам, ўқувчиларга ҳам катта эътиборни кучайтирамиз", дейди Шавкат Мирзиёев.