Хитойда 200 дан ортиқ машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди - видео

ЙТҲ туман сабабли кўриш ёмонлашиш оқибатида содир бўлган. Унинг оқибатларини бартараф қилиш учун 11та ўт ўчириш машинаси чақирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Хитой марказидаги Хэнань провинциясининг Чжэнчжоу шаҳрида 200 дан ортиқ автомобиль кучли туман сабаб тўқнашди, ҳодисада камида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости Хитой Марказий телевидениесига таяниб, хабар берди.
Йўл-транспорт ҳодисаси бугун, 28 декабрь куни соат 7:40 да (Тошкент вақти билан соат 4:40) икки томонлама автомобиль кўпригида юз берган. Йўлда кўришнинг ёмонлиги сабабли кўплаб автомобиллар бир-бири билан тўқнашган.
Воқеа жойида ишлаётган қутқарувчилардан бирининг маҳаллий “Хэнань цзяотун” радиосига айтишича, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 200 дан ортиқ машина ЙТҲга учраган.
Айни пайтда 11 та ўт ўчириш машинаси ва 66 нафар қутқарувчи йирик авария оқибатларини бартараф этмоқда.