Хитой 8 январдан саёҳатчилар учун ПЗР тестини бекор қилади

Хитой музлатилган ва совуқ занжир турига кирмайдиган озиқ-овқатларни COVID учун синовдан ўтказишни тўхтатади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Хитой 2023 йил 8 январдан бошлаб мамлакатга кирувчи шахслар учун ПЗР тестини бекор қилади. Бу ҳақда РИА Новости Хитой Халқ Республикаси божхона бош бошқармасига таяниб, хабар қилди.
Қайд этилишича, аввалгидек, барча кирувчи шахслар божхонага киришдан 48 соат олдин топширилган ПЗР текшируви натижаларини тақдим этишлари керак бўлади.
Бундан ташқари, 8 январдан бошлаб Хитой музлатилган ва совуқ занжирга тааллуқли бўлмаган озиқ-овқатларни COVID учун синовдан ўтказишни тўхтатади.