Соҳил волейболи: ўзбекистонлик спортчилар учун халқаро мусобақа мувафаққиятли бошланди

Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси Бангладеш II жамоасини 21:13, 21:16 ҳисобларида мағлуб этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Бангладешда бошланган соҳил волейболи бўйича халқаро мусобақада ўзбекистонлик спротчилар рақиб жамоани мағлуб этди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
Мусобақада Марказий ва Жанубий Осиё (CAVA) минтақаларининг жамоалари иштирок этмоқда. Унда Ўзбекистон, Бангладеш (2 тадан жамоа), Непал, Шри-Ланка давлатларидан 6 та жамоа Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинларида иштирок этиш учун беллашмоқда.
Дастлабки кун баҳсларида Сотиволдиева ҳамда Жамоловадан иборат Ўзбекистоннинг иккинчи жамоаси Бангладеш II жамоасини 21:13, 21:16 ҳисобларида мағлуб этди.
Соҳил волейболи
Турнир мураббийлар учун келаси йил Ханчжоуда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари олдидан оптимал таркибни саралаб олиш имкониятини беради.
Регламентга кўра, бугун ўзбекистонлик спротчи қизлар саралаш босқичи доирасида барча рақиблар билан ҳисоб-китоб қилишади. Эртага плей-офф баҳслари ўтказилади.
Мусобақа 29 декабрга қадар давом этади.
Маълумот учун, ўткан йили турли таълим ва спорт муассасаларида волейбол билан мунтазам шуғулланиб келаётган ёшлар сони 49 минг нафарни ташкил этган эди. Ўзбекистоннинг 250 минг нафарга яқин аҳолиси эса ўз соғлигини тиклаш ва кунлик бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида волейбол ўйнайди.