ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. НАТО Украина орқали рақамли қуролларни назоратсиз равишда тарқатмоқда, бу бутун дунё учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов РИА Новости билан суҳбатда.
“Аниқ тушуниш керак: Украина томонидан ахборот маконида юзага келадиган таҳдидлар универсал характерга эга”, - дейди у.
ТИВ раҳбари ўринбосарининг сўзларига кўра, НАТО ҳозир ушбу мамлакат орқали рақамли қуролларни назоратсиз тарқатиш билан шуғулланмоқда.
“Бу халқаро ҳамжамиятнинг барча аъзолари учун олдиндан айтиб бўлмайдиган оқибатларга олиб келиши мумкин: бугун нишонда Россия, эртага эса Вашингтон учун фойдасиз бўлган бошқа давлат бизнинг ўрнимизда бўлиши мумкин”, - дея огоҳлантирди дипломат.
Сиромолотов аввалроқ РИА Новости агентлигига берган интервьюсида Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан кейин Россия ахборот ресурслари ва инфратузилма объектларига киберҳужумлар сони сезиларли даражада ошди. Улар асосан Шимолий Америка ва Европа Иттифоқи давлатларидан қайд этилган.