ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Агар у тўртта янги минтақаларнинг Россия таркибига қўшилганини инобатга олмаса, Украина бўйича ҳеч қандай “тинчлик режаси” бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Ҳозирча Украинанинг ҳеч қандай “тинчлик режаси” йўқ, келинг аввал бундан бошлайлик”, - деди Кремль вакили Украина президенти Владимир Зеленскийнинг февралгача “тинчлик режасини” тайёрлаш ташаббусига муносабат билдириш илтимосига жавобан.
“Россия ҳудуди, Россия таркибига тўртта янги минтақаларнинг киргани билан боғлиқ бугунги воқеликни инобатга олмайдиган Украинанинг “тинчлик режаси” мавжуд бўлиши мумкин эмас. Бу воқеликларни инобатга олмайдиган ҳеч қандай тинчлик режасига даъвогарлик қилолмайди”, - дея таъкидлади Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
Аввалроқ эксперт Украинанинг “тинчлик саммити” ўтказишдан кўзлаган нияти каттароқ молиявий ёрдамга эришиш мақсадидаги Владимир Зеленскийнинг “бизнеси” эканини айтган эди.
Россия музокараларга тайёрлиги ҳақида бир неча бор айтган. Мамлакат президенти Владимир Путин барча можаролар дипломатик йўллар билан тугашини таъкидлаган. Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳар доим Украина бўйича музокаралар учун очиқ.