Ўзбекистон озиқ-овқат маҳсулотларини энг кўп қаердан харид қиляпти

Импорт кўрсаткичи 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,6 % га ошган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистон 109 та давлатдан қиймати 3,2 миллиард долларга тенг бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
“Бу кўрсаткич 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 38,6 % га ошган”.
2022 йилнинг 11 ойида озиқ-овқат маҳсулотлари импортида юқори улушга эга бўлган давлатлар:
• Қозоғистон – 36,6 %;
• Россия – 24,1 %;
• Бразилия – 13,9 %;
• Беларусь – 4,2 %;
• Покистон – 1,8 %;
• Эквадор – 1,6 %;
• Ҳиндистон – 1,6 %;
• Хитой – 1,4 %;
• Туркия – 1,4 %;
• Индонезия – 1,4 %;
• Бошқа давлатлар – 12 %.
Аввалроқ Ўзбекистон энг кўп мева ва сабзавотларни Қозоғистон ва Россияга экспорт қилгани ҳақида хабар бергандик.