ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида Аргентина терма жамоаси қароргоҳи бўлган Қатар университети биносидаги Лионель Месси яшаган хона музейга айлантирилади. Бу ҳақда RMC Sport хабар берди.
B201 рақамли хона яқин ҳафталарда музейга айлантирилади. Унда иккита бир кишилик каравот, стол, креслолар, телевизор ва сариқ ёстиқли кулранг диван бор. Эшикда L. Messi ёзуви ва Аргентина байроғи туширилган тахтача илинган.
18 декабрь куни Аргентина терма жамоаси финалда Францияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, тарихда учинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритди. Биринчи марта жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Месси дубл қайд этди ва турнирнинг энг яхши футболчиси сифатида ҳам эътироф этилди.