Фарғона водийсида газ таъминотини яхшилаш учун янги магистрал қувур қуриляпти

Янги магистрал газ қувури 2023 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Магистрал газ узатиш тизимини модернизация қилиш ва самарадорлигини ошириш дастури доирасида 95 километр узунликдаги янги “Янгиер-Оҳангарон” магистрал газ қувури қурилмоқда. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бугунги кунда объект қурилиши учун 47 километрдан ортиқ қувур олиб келинган ва 6 километр қисми монтаж қилинган. Янги магистрал газ қувури 2023 йилнинг учинчи чорагида ишга туширилиши режалаштирилган.
Вазирликка кўра, мазкур газ қувури ишга тушгач, водий вилоятларининг газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.