ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Туризм ва маданий мерос вазирлиги қўшимча дам олиш кунлари учун маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилди.
“Мақсад қўшимча дам олиш кунларида республика аҳолисининг “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида мароқли дам олишини таъминлаш, ҳар бир маҳаллий сайёҳга юртимиздаги музейлар ва бошқа маданий мерос объектларига саёҳат қилиш имконини яратиш ва бу орқали ички туризм кўламини янада кенгайтиришдир”, - дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.
Маълумот учун, Ўзбекистон президентининг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни ҳисоблаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармонига кўра 2023 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.
Қўшимча дам олиш кунларида маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар ҳақида қуйидаги ҳаволада танишишингиз мумкин.