Бу йил Ўзбекистонда қанча пул чоп этилди?

Ўзбекистонда йил давомида нақд пул массаси 20 фоизга кўпайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 дек — Sputnik. Ўзбекистонда 2022 йилда 22 трлн сўм атрофида пул чоп этилди. Бу ҳақда Марказий банк раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамраев Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида айтиб ўтилди.
“Бу йил Ўзбекистонда нақд пул массаси 20 фоизга ошиб, муомаладаги пул 42-43 трлн сўмга етади”, - дейди Ҳамраев қанча пул чиқарилгани ҳақидаги саволга жавобан.
Унинг айтишича, шу йил биргина май ойида аҳоли банкка 1 млрд доллар сотган. Ўшанда талабни қондириш учун 10 трлн сўм муомалага чиқарилган ва кейинроқ унинг бир қисми қайтарилган.

“Умуман олганда йил давомида 22 триллион сўм атрофида пул чоп этилган. Шундан 16 триллиони муомалада қолган”, - дейди МБ раиси ўринбосари.

Аввалроқ Ўзбекистонда 26 декабридан бошлаб 1000 сўмлик тангалар муомалага чиқарилиши хабар қилинган эди.