Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилади

Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрамини кенг нишонлаш мақсадида “Ватанпарварлик ойлиги” ўтказилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Мудофаа вазирлиги Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучлар ташкил этилганлигининг 31 йиллиги байрамини кенг нишонлаш мақсадида бир қатор тадбирларни ўтказади. Бу ҳақда ОАВ вакиллари учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Анжуманда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилиши режалаштирилган ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида маълумотлар берилди.
Мудофаа вазирлиги
Ойлик давомида ўқувчи-ёшлар ўртасида қуйидаги тадбирлар ўтказилади:
“Мард аскар – ёшларга намуна!” шиори остида ҳарбий-ватанпарварлик тадбирлари;
Ҳарбий қисм ва муассасаларда очиқ эшиклар куни;
Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги музейларга экскурсиялар;
“Аскар оналарини шарафлаймиз”;
“Менинг акам – Ватан ҳимоячиси” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар;
“Қаҳрамонлар номи барҳаёт!” мавзусида давра суҳбатлари;
“Маънавият карвонлари” ташрифини амалга ошириш;
Умумтаълим мактабларида “Ватанпарварлик дарслари”.
Турли танлов ва беллашувлар:
ўқувчи ёшлар ўртасида:
“Посбониман муқаддас юртнинг” мавзусида иншо ва шеърий асарлар танлови;
“Менинг армиям – менинг фахрим!” мавзусида “Энг яхши тасвирий санъат асари” танлови.
ҳарбий хизматчилар, маҳаллий аҳоли ва ёшлар ўртасида:
Ҳарбий-маъмурий сектор раҳбарининг соврини учун “Амир Темур ўғлонлари”;
“Жалолиддин Мангуберди ворислари”;
“Тўмарис издошлари” кўрик-танловлар;
спортнинг оммавий турлари бўйича спорт мусобақалар;
ҳарбий-ватанпарварлик фестиваллар.