ТОШКЕНТ, 27 дек - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин нефть ва нефть маҳсулотлари учун "нархлар чегараси" билан боғлиқ махсус чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни қабул қилди.
Унга мувофиқ:
нефт ва нефт маҳсулотлари етказиб берувчи шартномаларда бевосита ёки билвосита нарх чегараси кўрсатилган бўлса, бундай шартномалар бўйича маҳсулот етказиб беришни тақиқлайди;
нефт нархини чегараловчи шартномалар исталган босқичда тўхтатилиши мумкин;
нархлар чегараси остида нефть етказиб беришни тақиқлаш 2023 йил 1 февралдан кучга киради ва 2023 йил 1 июлгача амал қилади;
нефть маҳсулотларини тури ва етказиб беришни тақиқлашни узайтириш ёки қисқартириш санаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Президент алоҳида шартномалар бўйича нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб беришга рухсат бериши мумкин.
Россия нефтига қарши санкциялар
Маълумот учун, 2022 йил 5 декабрдан бошлаб ЕИ, Австралия ва G7 давлатлари Россия нефтига нисбатан нархларнинг юқори чегарасини белгилаш тўғрисидаги санкцияси кучга кирди. Унга кўра, денгиз орқали экспорт қилинаётган Россия нефтининг юқор чегараси баррелига 60 доллар миқдорида белгиланган.
Россия президенти Владимир Путин Ғарбнинг ушбу санкциясига жавобан - Россия ўз манфаатларига зид равишд ва бозор тамойилларига номувфиқ равишда ҳеч кимга нефть етказиб бермаслигини таъкидлаган эди. Шу кунга қадар Россия Европа нефть эҳтиёжларининг 20%ини таъминаб келаётган эди.