Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков Киев шартлари бўйича музокаралар ўтказиш имкониятига муносабат билдирди

Россия президент матбуот котиби Киевнинг “тинчлик саммити” ўтказиш таклифига муносабат билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Россия ҳеч қачон бировнинг шартларига эргашмаган. Бу ҳақда Россия президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Фақат ўзиникига эътибор қаратган. Ва соғлом фикрга”, - деди Песков Москва Киевдан маълум шартлар остида музокарага тайёрми, деган саволга жавоб берар экан.

Кеча Украина расмийлари февраль ойи охиригача БМТ майдонида ташкилот бош котиби Aнтониу Гутерриш иштирокида “тинчлик саммити” ўтказишни таклиф қилди. Шу билан бирга, Киев Россияни музокараларга фақат “керакли халқаро суддан” кейин таклиф қилиш кераклигини айтди.
Ноябрь ойи бошида Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ОAВлари Киевни Москва билан мулоқотга ундаётгани ҳақидаги хабарларидан сўнг, музокараларни бошлаш учун республика шартларини айтиб ўтган эди. Унинг сўзларига кўра, бу “ҳудудий яхлитликни тиклаш, БМТ Низомини ҳурмат қилиш, барча йўқотишлар учун товон тўлаш, ҳар бир ҳарбий жиноятчини жазолаш ва бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигига кафолатдир”.
Шу билан бирга, Зеленский аввалроқ Россиянинг амалдаги раҳбарияти билан музокара олиб боришнинг мумкин эмаслиги ҳақидаги фармонни имзолаган эди.
Россия музокараларга тайёрлиги ҳақида бир неча бор айтган. Президент Владимир Путин барча можаролар дипломатик йўллар билан тугашини таъкидлаган. Путиннинг сўзларига кўра, Россия ҳар доим Украина бўйича музокаралар учун очиқ.
Песков декабрь ойи бошида айтганидек, Зеленский агар хоҳласа, мамлакатдаги жанговар ҳаракатлар эртаси куни якунланиши мумкинлигини билади.