МДҲ давлат раҳбарларига махсус узуклар совға қилинди

Санкт-Петербургда 26-27 декабрь кунлари Владимир Путин ташаббуси билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 дек — Sputnik. Санкт-Петербургдаги норасмий саммитда МДҲ давлатлари раҳбарларига Янги йил совғаси сифатида Ҳамдўстлик рамзлари туширилган узуклар топширилди.
Санкт-Петербургда 26-27 декабрь кунлари Россия президенти Владимир Путин ташаббуси билан МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтмоқда. Унда Беларусь президенти Александр Лукашенко, Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян иштирок этмоқда.
“Лукашенканинг қўлида узук кўринди”, деб хабар берди Беларусь президенти матбуот хизматига яқин бўлган “Пул первого” Telegram канали.
Подарок лидерам стран СНГ
Кейинроқ ўша ресурсда шундай хабар эълон қилинди: “Биринчининг (Александр Лукашенко – таҳр.) узуги сири ошкор бўлди! МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашуви учун тўққизта махсус узуклар тайёрланган. Уларда Янги йил билан табриклар ёзилган.”
Telegram каналида эълон қилинган суратда МДҲ рамзи туширилган узук тасвирини кўриш мумкин. Унда шунингдек, совғани саммитда иштирок этган барча етакчилар олгани айтиб ўтилган.