Хитойда Россиянинг С-500 зенит-ракета мажмуасига юқори баҳо берилди

Материал муаллифи С-500 ҳаво мудофаа тизимини келажакдаги Россия аэрокосмик мудофааси учун янги “қалқон” деб атади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Хитойнинг “Sohu” портали Россиянинг С-500 зенит-ракета мажмуасини бугунги кунда дунёдаги энг кучлиси деб атади.

“С-400 дан сўнг Россия дарҳол бутунлай янги С-500 ҳаво мудофаа тизимини яратишга киришди. Унинг ишга туширилиши ҳарбийларнинг зенит-ракета тизимларини ривожлантиришга эътибор қаратиш борасидаги узоқни кўзлаган қарорини акс эттиради”, - дейилади мақолада.

Материал муаллифи С-500 ҳаво мудофаа тизимини келажакдаги Россия аэрокосмик мудофааси учун янги “қалқон” деб атади. Айтилишича, бу Вашингтоннинг космик стратегиясига кучли жавобдир.
Мақолада айтилишича, мажмуа нафақат баллистик ракеталар ва бошқа нишонларни тутиб олиши, балки паст орбитали сунъий йўлдошлар ва бошқа космик кемаларга ҳам хавф туғдириши мумкин.
“С-500 Россия аэрокосмик мудофаа тизимининг асосига айланиши ва зенит-ракета тизимларининг янги авлодини бошқариши керак”, деб тушунтирди кузатувчи.
Глобал аэрокосмик рақобатнинг янги босқичида AҚШ ва Россия яна биринчи ўринга чиқди, дея хулоса қилди материал муаллифи.
Маълумот учун, С-500 ни йўқ қилиш радиуси тахминан 600 километрни ташкил қилади.