Тошкентда россиялик ватандошлар ташкилотларининг конференцияси бўлиб ўтди

Конференция доирасида иштирокчилар миллий марказларнинг 2022 йилга мўлжалланган ишларини сарҳисоб қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Тошкентдаги “Рус уйи”да Ўзбекистондаги россиялик ватандошлар ташкилотларининг мамлакат конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда Россотрудничество ваколатхонаси матбуот хизмати хабар берди.
Конференцияда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ходимлари, Россия Ички ишлар вазирлигининг республикадаги вакиллари, Ўзбекистон ҳукумати ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси, Тошкентдаги “Рус уйи” ходимлари, шунингдек, Ўзбекистондаги рус ватандошларининг миллий маданий марказлари ходимлари иштирок этди.
Конференция доирасида иштирокчилар миллий марказларнинг 2022 йилга мўлжалланган ишларини сарҳисоб қилди ва келгуси йил учун режалари билан ўртоқлашди.
Конференция иштирокчилари Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига, Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасига, Россотрудничество ваколатхонасига кўрсатаётган юксак даражадаги кўмаклари учун ўз миннатдорликларини билдирди.