ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига келди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ўзбекистон президентини “Пулково” халқаро аэропортида Санкт-Петербург шаҳри губернатори Александр Беглов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Бугун давлат раҳбари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг норасмий саммитида иштирок этади. Тадбир кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Маълумот учун, 26-27 декабрь кунлари МДҲ аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилади.
Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.