Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Санкт-Петербургга жўнаб кетди

Саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Саммитда Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.
Маълумот учун, 26-27 декабрь кунлари МДҲ аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилади.
Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.