Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинага бериладиган Patriot’нинг заиф томонлари айтилди

Таъкидланишича, Aмериканинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг заиф томони - паст ҳаракатчанлик.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Aмериканинг Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг заиф томони - паст ҳаракатчанлик, Россия бундан фойдаланиши мумкин, деб ёзади “Forbes” шарҳловчиси Пол Иддон.
Муаллифнинг таъкидлашича, Украина ушбу тизимдан дронларга қарши туриш учун фойдаланиши даргумон, чунки улардан кўп миқдорда фойдаланиш “ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини ёриб ўтишга” имкон беради.

“Patriot’ни йўқ қилиш “бир асосий сабабга кўра” муваффақиятли бўлиши мумкин: тизимни зарбалардан қочиш учун ҳаракатлантириш “унчалик осон эмас”, - дейди Иддон.

Унинг сўзларига кўра, битта батареяни ишлатиш учун уч киши керак бўлса-да, уни кўчириш ва унинг барча компонентларини созлаш учун 90 киши керак бўлади.
Украинага Patriot етказиб берилса, бундан Россия фойда кўради – эксперт
Ўтган чоршанба куни Владимир Зеленский АҚШ президенти Жо Байденнинг таклифига биноан Вашингтонга ташриф буюрди ва у ерда Оқ уй раҳбари ва Конгресс раҳбарияти билан учрашди. Унинг ташрифи арафасида АҚШнинг Украинага 1,85 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакети эълон қилинди, унга бошқа нарсалар қатори Patriot батареяси ҳам киради.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси бошланганидан бери AҚШ ва унинг иттифоқчилари Украина Қуролли кучларига миллиардлаб долларлик ҳарбий техника етказиб берди. Москва Ғарб можарони узайтиришга интилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Россия Мудофаа вазирлиги хорижий ўқ-дорилар сақланадиган омборлар қонуний нишонга айланишини маълум қилди. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам Украинага Ғарбдан қурол-яроғларни етказиб бериш музокаралар жараёнига ҳисса қўшмаслиги ва салбий таъсир кўрсатишини эслатган.