ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россияда мигрантлар ўртасида жиноятчиликнинг ўсиши қайд этилмоқда, жиноий хатти-ҳаракатларнинг қарийб 80 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси билан боғлиқ. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев маълум қилди.
“Ҳали қилишимиз керак бўлган ишлар кўп, ҳеч бўлмаганда Россия Федерациясига келган хорижлик фуқаролар орасида жиноятчиликнинг кўпайиши масаласини олайлик. Биз улар томонидан жиноий кўринишларнинг ўсиб бораётганини таъкидлаймиз, барча жиноий хатти-ҳаракатларнинг 80 фоизи гиёҳванд моддалар савдоси ҳисобланади. Биз бу ерда назоратни кучайтиришимиз керак”, - деди Колокольцев.
Унинг таъкидлашича, Россияда 16 та идора мигрантлар меҳнатидан фойда олувчилар ҳисобланади, аммо шунга қарамай, жамият бу соҳани фақат Ички ишлар вазирлигидан сўрайди.
“Идорамиз орқали маҳаллий ҳудудий органларга барча тегишли топшириқлар берилди. Бошқа идоралар вакиллари ва иш берувчилардан ҳам бунга эътибор қаратишларини сўрайман”, - дея қўшимча қилди вазир.