Қўл жанги: ўзбекистонлик спортчилар Москвада ўтказилган ЖЧда мувафаққиятли иштирок этишди

Жаҳон чемпионатида 20 та давлатдан мутлақ вазн тоифаларининг энг кучли жангчилари иштирок этишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Россиянинг Москва шаҳрида бўлиб ўтган қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионатида мувафаққиятли иштирок этишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Жаҳон чемпионатида 20 та давлатдан мутлақ вазн тоифаларининг энг кучли жангчилари иштирок этишди.
Унда Россия, Жанубий Осетия, Озарбайжон, Афғонистон, Миср, Беларусь, Германия, Грузия, Ҳиндистон, Иордания, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ливан, Покистон, Сурия, Тожикистон, Таиланд, Туркманистон, Ўзбекистондан спортчилар қатнашди.
73 килограммгача вазн тоифасида жаҳон чемпиони унвони ва камарини россиялик Илгар Ҳусейнов, 73 килограммдан юқори вазн тоифасида эса ўзбекистонлик Улуғбек Низомиддинов қўлга киритди.
Шунингдек, мусобақда Асадбек Ҳикматов ва Илёс Комилов ҳам муносиб иштирок этишди.
Қўл жанги бўйича Жаҳон чемпионати
73 кг гача бўлган тоифа:
1. Илгар Ҳусейнов (Россия)
2. Данил Макогонов (Россия)
3. Владимир Драч (Беларусь)
3. Асадбек Ҳикматов (Ўзбекистон)
73 кг дан юқори тоифа:
1. Улуғбек Низомиддинов (Ўзбекистон)
2. Николай Федянович (Россия)
3. Гитиномагомед Магомедов (Россия)
3. Илес Комилов (Ўзбекистон)