Ўзбекистонлик ўқитувчи халқаро танлов ғолиби бўлди

“Чегара билмас таълим” халқаро танловига 205 нафар ўқитувчидан аризалар келиб тушди. Ғолиб ва совриндорларнинг танлов ишлари МДҲ мамлакатларидаги рус тили ўқитувчиларининг профессионал жамоасида тарқатиладиган расмий электрон тўпламда нашр этилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети ўқитувчиси Азизхон Раҳмонов “Чегара билмас таълим” халқаро танлови ғолибига айланди.
Халқаро танловга Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистонда таълим берувчи 205 нафар ўқитувчидан жами 400 дан ортиқ ариза келиб тушди.
Унда МДҲдаги мактаблар ва очиқ таълим марказлари, шунингдек рус тилини классик усуллар бўйича ҳамда инновацион таълим технологиялари ва ўзларининг услубий ишланмаларидан фойдаланган ҳолда таълим берувчи ўқитувчилар иштирок этишди.
Улар ўзларининг педагогик лойиҳаси тавсифи - дарсдан, тадбирдан ёки ўқувчилар билан ижодий ишдан парча, таълим муаммоларини ҳал қилишнинг қизиқарли услубий усулларини кўрсатадиган учтагача ариза топширишди.
Икки босқичда ўтказилган танловнинг сўнги босқичига 12 нафар финалчи етиб келди.
Қуйидаги беш номинация бўйича танлов ғолиблари ва лауреатлар аниқланди:
Рус тилини ўқитишга ижодий ёндашув;
Педагогик лойиҳа ғоясининг ўзига хослиги;
Ўқитиш технологияларидан фойдаланишдаги маҳорат;
Рус тилини ўқитишга инновацион ёндашув;
Рус тилини ўқитишга илмий ёндашув.
Шундай қилиб, ғолиб ва ​​совриндорларнинг танлов ишлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатларидаги рус тили ўқитувчиларининг профессионал жамоасида тарқатиладиган расмий электрон тўпламда нашр этилади.
Ҳар бир иштирокчи шахсий сертификатга эга бўлди.
Ғолиб ва ​​совриндорлар шахсий диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланишди:
тўртта ғолибнинг ҳар бириги 50 000 рубль;
саккизта лауреатнинг ҳар бири 30 000 рубль.
“Рус тили давлат чегараларини енгиб ўтади ва одамларни миллатлараро мулоқот тили сифатида чинакам бирлаштиради, бу асосан бугунги кунда биз ҳурмат қиладиган ўқитувчиларнинг маҳорати туфайли. Умид қиламизки, бундай ташаббуслар ўқитувчилар ўз салоҳиятларини янада рўёбга чиқаришлари, касбий тажриба алмашишлари ва рус тилида ўқитиш амалиётини такомиллаштиришлари мумкин бўлган янги халқаро платформаларни яратиш ва ривожлантиришга ёрдам беради”, дейди Халқаро ташкилий қўмита раиси, АГТ алоқа агентлигининг Ижтимоий коммуникациялар амалиёти лойиҳаси менежери Ярослав Куплинов.
Маълумот учун, мазкур танловдан кўзланган мақсад илғор педагогик тажрибаларни аниқлаш ва тарқатиш, чет элда рус тилидан дарс берувчи ўқитувчилар ўртасида профессионал минтақавий ва халқаро алоқаларни мустаҳкамлашдан иборат.
Танловнинг биринчи босқичи 10 октябрда бошланиб, 12 декабргача давом этган эди. Танловда МДҲнинг барча давлатларидан ўқитувчилар иштирок этди.