ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ўзбекистонлик камончилар Бирлашган Араб Амирликларидаги Осиё кубогида совриндор бўлишди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.
БААнинг Шаржа шаҳрида камондан отиш бўйича Осиё кубоги босқичи якунига етди. Унда иштирок этган ўзбекистонлик спортчилар микс дастурида шоҳсупага кўтарилишди.
Амирхон Содиқов ҳамда Зиёдахон Абдусатторова жуфтлиги дастлаб Ироқни 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Улар чорак финалда таркиби турли бўлсада, мазкур йўналишда Токио-2020 Олимпиадасида ғалаба қозонган Корея Республикадан 6:2 ҳисобида устун келишди.
Бироқ ярим финалда Хитой Таипейи вакилларига 4:5 ҳисобида имконият бой берилди. Бронза медали учун кечган беллашувда эса Бангладеш 5:3 ҳисобида мағлуб этилди.