Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида 26-27 декабрь кунлари МДҲ аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтади.
Россия президенти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.