ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Ғарб мамлакатлари яқин орада дунё иқтисодиётидаги бошқариш имкониятини йўқотади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Сизни ишонтириб айтаманки, яқин орада Ғарбнинг имкониятлари қисқариши, у хоҳлаганидек бошқаришни истайдиган дунё иқтисодиётини бошқариш имкониятлари жиддий қисқаришини кузатамиз. У истайдими ёки йўқ, келишишига тўғри келади”, - деди Лавров Россия ОАВлари раҳбарлари билан учрашувни очаётиб.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ғарб ортидан югуриш ниятида эмас. Ғарб деярли барча муносабатларни узган.
“Иқтисодиётда, ижтимоий, маданият, спорт соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришимиз мумкин бўлганлар бор. Бизга ҳеч қачон панд бермаганларга диққатимизни қаратамиз”, - деди Россия вазири.