Шифокор сомнолог Александр Калинкиннинг сўзларига кўра, кундузги уйқучанлик икки сабаб туфайли пайдо бўлиши мумкин.
“Биринчиси, киши тунда еттидан тўққиз соатгача ухлаши, аммо шунда ҳам уйқуга тўймаслиги мумкин. Шу боис кундузги уйқуга эҳтиёж сезилади. Кундузи меъёрдан ортиқ уйқу апноэ (нафас олиш ҳаракатларининг кечикиши) ҳаракатларнинг сустлашиши, хуррак отиш, гипоксия – (органлар ва тўқималарга етарли даражада кислород етишмаслиги натижасида пайдо бўладиган касаллик) ка олиб келади. Бундай инсонларда эндокрин ва юрак-қон томир тизимида бузилишлар, ҳатто инфаркт ва инсульт хавфи келиб чиқиши мумкин. Шу сабабли кундузги уйқу истаги кучли бўлса, мутахассисга мурожаат қилиш керак”, - тавсия қилади шифокор.
Кундузги уйқунинг яна бир сабаби эса аксинча тунги уйқунинг етишмаслиги бўлиши мумкин. Бундай ҳолатда 30 дақиқадан ошмаган кундузги уйқу ўзини ҳис қилишда, когнитив функцияларни бажаришда фаолликка, хотирани яхшилашда ва ишчанлик кайфиятига ижобий таъсир қилиши мумкин.
Шифокорнинг айтишича, баъзи йирик компанияларда ходимларнинг бироз ухлаб олиши учун махсус хоналардан ҳам фойдаланилади.
Шунингдек, шифокор узоқ давом этадиган кундузги уйқу тунги уйқунинг сифатига салбий таъсир қилишидан огоҳлантирди.