Давлат фуқаролик хизматчилари вакант портали ўз ишини вақтинчалик тўхтатди

Давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмалари қайтадан кўриб чиқилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Давлат фуқаролик хизматчилари вакант портали орқали танловларнинг барча жараёнлари вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Айтилишича, Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали (vacancy.argos.uz) орқали эълон қилинган танловларнинг барча жараёнларини вақтинчалик тўхтатилди.
Бунга давлат органлари ва ташкилотларининг марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмалари ташкилий тузилмалари қайтадан кўриб чиқилаётганлиги ҳамда штат бирликлари мақбуллаштирилаётганлиги сабаб бўлган.
Давлат органи ва ташкилотларининг ташкилий тузилмалари ҳамда штат бирликлари қайта тасдиқлангандан сўнг вакант лавозимларга танловлар ўрнатилган тартибда янада такомиллаштирилган vacancy.argos.uz портали орқали эълон қилинади ва давом эттирилади.