Собиқ АҚШ разведка ходими Россиядан нимани ўрганиш кераклигини айтди

Қайд этилишича, АҚШ Яқин Шарқ мамлакатлари билан ўзаро алоқа ва ҳамкорлик соҳасида Россиядан ўрганиши керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 дек — Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Яқин Шарқ мамлакатлари билан ўзаро алоқа ва ҳамкорлик соҳасида Россиядан ўрганиши керак, деб ёзади “The National Interest” журнали шарҳловчиси ва фахрий америкалик разведка ходими Пол Пиллар.
Унинг ёзишича Москва Исроилдан тортиб Эронгача ва бошқа кўплаб Яқин Шарқ давлатлари билан муносабатларда маҳорат кўрсатишда давом этмоқда.

“Си Цзиньпиннинг яқинда Aр-Риёдга қилган сафари Хитойнинг Яқин Шарқдаги ташқи сиёсатда Россиядан ўрнак олиш ҳаракатларининг бир қисмидир”, - деб ҳисоблайди у.

Қайд этилишича, сўнгги воқеалар фонида AҚШнинг Яқин Шарқдан Шарқий Осиёга эътиборининг ҳали амалга оширилмаган “бурилиши” тез-тез тилга олинади.

“Қўшма Штатларнинг яқин йиллардаги Яқин Шарққа нисбатан сиёсати минтақадаги мумкин бўлган геосиёсий ўзгаришларни кутишга эмас, аксинча, сабоқларга асосланган бўлиши керак”, - дейди Пиллар.

Унинг сўзларига кўра, ушбу сабоқлардан бири шундаки, Қўшма Штатлар ўз таъсирини кенгайтириш учун барча билан бизнес юритишда русларга тақлид қилиши ва Яқин Шарқни “дўстлар ва душманлар”га бўлинган минтақа сифатида кўрмаслиги керак.