ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Ўзбекистон президентининг фармони билан иқтисодчи Абдулла Мамасаатович Абдуқодиров Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.
Абдулла Абдуқодиров жамиятда бўлаётган ўзгаришларга фаол танқидий-таҳлилий муносабатини билдириб келиши билан яхши танилган.
Шунингдек, Акбар Муҳидинович Мусаев ва Рустамхон Камалханович Азизов агентлик бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги шу йил сентябрда, Стратегик ривожланиш агентлиги негизида ташкил этилган. Агентликка Шуҳрат Вафоев раҳбарлик қилиб келмоқда.