Мисрда баскетбол ўйини вақтида трибуна қулаб тушди

Ҳодиса Қоҳира ва Искандария жамоалари ўртасидаги баҳс вақтида юз берган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Мисрнинг Қоҳира ғарбида жойлашган 6 октябрь шаҳридаги ёпиқ стадионда трибунанинг қулаши оқибатида камида 27 киши жабрланди, деб хабар бермоқда РИА Новости.
Ҳодиса Қоҳира ва Искандария жамоалари ўртасидаги баскетбол ўйинининг сўнгги дақиқаларида содир бўлган.
Жабрланувчиларнинг кўпчилиги ҳаёт учун хавфли бўлмаган синиш ва қон кетиш каби жароҳатлар олган. Томошабинлар ва спортчилар жабрланганларга ёрдам беришга ҳаракат қилишган.