Краснодардаги дўконда йирик ёнғин юз берди

1000 квадрат метр майдонга ёйилган ёнғин бинодаги кийим-кечак дўконида бошланган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 дек — Sputnik. Бугун Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Тбилиси қишлоғидаги савдо биносида 1000 квадрат метр майдонда йирик ёнғин юз берди. Ҳозирда аланга тўлиқ ўчирилди, деб хабар бермоқда РИА Новости минтақа прокуратурасига таяниб.
“Ҳозирда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Краснодар ўлкаси бўйича бош бошқармаси кучлари томонидан 1000 квадрат метр майдондаги ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Тбилиси тумани прокуратураси 2022 йил 25 декабрь куни тижорат биносида содир бўлган ёнғин факти бўйича текширув ўтказди”, - дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ёнғин Тбилиси қишлоғининг Октябрская кўчаси 165А-уйда содир бўлган. Ёнғин ўчириш бригадаси диспетчерига бинонинг иккинчи қаватидаги кийим-кечак дўконида аланга чиққани ҳақида хабар келди, деган Федерал ёнғинга қарши хизматининг еттинчи ёнғин ва қутқарув отряди бошлиғи Евгений Шербин.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга электр токининг қисқа туташуви сабаб бўлган. Қурбонлар ва жабрланганлар йўқ, дея қўшимча қилган прокуратура