Мирзиёев Санкт-Петербургдаги МДҲ раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этади

Ўзбекистон президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 26-27 декабрь кунлари МДҲ норасмий саммитида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 26-27 декабрь кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Россия ррезиденти Владимир Путиннинг ташаббуси билан ўтказиладиган тадбир кун тартибидан МДҲ доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Ҳамдўстлик мамлакатлари етакчилари жорий йилнинг асосий якунларини сарҳисоб қилишлари ва амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашишлари кўзда тутилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ МДҲ ижроия қўмитаси раиси Сергей Лебедев 26-27 декабрь кунлари Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтишини маълум қилгани хабар қилинган эди.