Россия АҚШ ва Украинанинг биоқурол қисмлари билан иши далилларини тақдим этди

Россия Украина АҚШ кўмагида биологик қурол қисмлари билан иш олиб борганининг далилларини келтирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги Женевадаги Биологик ва токсик қурол-яроғларни тақиқлаш тўғрисидаги конвенцияга аъзо давлатларининг тўққизинчи анжумани доирасида брифинг ўткади. Унда Украина АҚШ кўмагида биологик қурол қисмлари билан иш олиб борганининг далилларини келтирди. Бу ҳақда Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари раҳбари Игорь Кириллов маълум қилди.
“АҚШнинг молиявий, илмий-техник ва кадрлар кўмагида Украина ҳудудида биологик қурол қисмлари билан ишлар ўтказилгани, ўта хавфли ва жиддий юқумли касалликлар қўзғатувчилари билан тадқиқотлар олиб борилганининг ҳужжатларга асосланган далиллари тақдим этилди”, - деди Кириллов.
Унинг сўзларига кўра, дадил сифатида Россия ва бошқа мамлакатлар экспертлари позициялари билан видео материаллар, АҚШ Мудофаа вазирлигининг ҳарбий таҳдидни қисқартириш бўйича бошқармаси дастурлари ишчирокчилари ва гувоҳларнинг кўрсатмалари намойиш этилган.
“Улардан бири АҚШ Қуруқликдаги қўшинлари илмий-тадқиқот институти собиқ ходими Ричард Бошер. У яна бир бир Пентагон томонидан молиялаштирилаётган Украина биолабораториялари хавфли патогенлар билан ишлар олиб борилганини тасдиқлади”, - деди Кириллов.
Россия Қуролли кучларининг радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя қўшинлари раҳбари Россия чиқиши кўплаб мамлакатларни ҳарбий-биологик соҳада Вашингтон билан ҳамкорлик хатарлар ва бундай ҳамкорликни бошқатдан кўриб чиқиш зарурлиги борасида чуқурроқ ўйлаб кўришга ундаган.
Володин: АҚШнинг ҳарбий-биологик фаолияти бутун инсониятга таҳдид солади