Пентагон биолойиҳаларни Украинадан Марказий Осиё ва Шарқий Европага кўчиряпти

АҚШ Африка ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари билан ҳам алоқаларни мустаҳкамламоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Пентагон Украина лойиҳалари доирасида тугалланмаган тадқиқотларини Марказий Осиё ва Шарқий Европа мамлакатларига кўчирмоқда. Бу ҳақда шанба куни Россия Қуролли кучлари Радиация, кимёвий ва биологик ҳимоя кучлари (РКБҲ) бошлиғи, генерал-лейтенант Игорь Кириллов маълум қилди.
“Мавжуд маълумотларга кўра, Пентагон Украина лойиҳалари доирасидаги тугалланмаган тадқиқотларни фаол равишда Марказий Осиё ва Шарқий Европа давлатларига кўчирмоқда. Параллел равишда АҚШ Мудофаа вазирлигининг Африка ва Осиё-Тинч океани минтақаси давлатлари – Кения, Камбоджа, Сингапур, Таиланд билан ҳамкорлиги кучайтирилмоқда”, - дейди Кириллов.
Унинг фикрича, юқори даражадаги биологик изоляцияга эга лабораториялари аллақачон мавжуд бўлган давлатлар АҚШ ҳарбий департаментида алоҳида қизиқиш уйғотмоқда.