Арипов ва Мишустин бир-бирини Янги йил билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия Ҳукумат раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Кеча, 23 декабрь куни Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Россия ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Ҳукумат раҳбарлари Россия-Ўзбекистон савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди ва турли соҳаларда йирик қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги ёндашувларни қиёслади. Транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Абдулла Арипов ва Михаил Мишустин кириб келаётган янги 2023 йил билан бир-бирини табриклашди.