АҚШда қор бўрони оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди - ОАВ

АҚШнинг ҳудудларида кучли қор бўронлари кузатилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. АҚШда кучли қор бўрони оқибатида камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда CNN телеканали хабар бермоқда.
Канзасда ҳукумат уч киши ҳалок бўлганини тасдиқлаган. Канзас-Ситида (Миссури штати) ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлган.
Кентуккида бўрон уч кишининг умрига зомин бўлган, Огайода эса, штат губернатори хабарига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган. Улар ёмон об-ҳаво туфайли содир бўлган аварияларда қурбон бўлишган.
Бундан ташқари, мамлакатда электр энергияси билан боғлиқ узилишлар бошланди. Электр узатилишини кузатиб борувчи "PowerOutage.us" сайти маълумотларига кўра, 1 миллион истеъмолчи чироқсиз қолган вазиятлар ҳам бўлди.
Сўнгги маълумотларга қараганда, 500 мингдан ортиқ аҳоли электр энергияси билан боғлиқ муаммоларни бошидан кечирмоқда, шуларнинг ярмидан кўпи — шарқий Мен штати аҳолисидир.