Зеленскийнинг АҚШга ташрифи нималарга олиб келади?

Американинг йирик ОАВларига кўра, Вашингтондаги музокараларда Украина президенти ўз мақсадларига эриша олмаган.
Sputnik
Шу билан бирга, баъзи конгрессменларнинг таъкидлашича, унинг парламентдаги чиқиши мулоқот қилишга ҳаракат эмас, балки спектаклга ўхшаган. Нега Зеленскийга Янги йил учун “барча совғалар” берилмади – РИА Новости материалида

"Рождество ўғрилари"

АҚШга ташриф Зеленскийнинг махсус операция бошлангандан буён амалга оширган илк хорижий ташрифи бўлди.Унинг асосий мақсади қурол-яроқларнинг янги таъминоти ҳақида келишиб олиш бўлган. Шунинг учун конгрессда у анча вақт украин аскарларининг қаҳрамонлиги, океан ортида туриб ҳам қочиб бўлмаётган Россия таҳдиди, аввало дунё ҳамжамиятининг ҳар кунги қўллаб-қувватловига муҳтож бўлган Киевнинг бардоши ҳақида гапирди.
Депутатлар Зеленскийни ўз туғишгани каби қарши олишди. Нутқни 18 маротаба олқишлар билан бўлишди. Ва бу у нимани сўраса, ҳаммасини беришадигандек туюларди. Бироқ ноябрь бошида АҚШда бўлиб ўтган оралиқ сайловлар кўп нарсани ўзгартирди. Парламентнинг қуйи палатаси Киев режимини молиялаштириш масаласига шубҳа билан қарайдиган Республикачилар партиясига ўтди.
The Washington Post хабарига кўра, Зеленскийнинг нутқидан сўнг вакиллар палатасининг республикачилар раҳбари Кевин Маккарти Украинани қўллаб-қувватлашини, аммо Американинг ёрдами у ерда қандай фойдаланаётгани текшириш истаги борлигини айтган. Колорадодан конгрессмен Лорен Боберт ва Флоридадан Мэтт Гаетц юқори мартабали меҳмонга умуман қарсак чалмаган. Техасдан депутат Чип Рой кўрганларини Конгрессни тарк этаётган раҳбарият томонидан уюштирилган “сиёсий театр” деб атаган. 213 нафар конгрессмен-республикачилардан атиги 86 нафари Зеленскийни тинглаш учун келди, деб ёзади Hill газетаси.
Bloomberg маълумотларига кўра, 22 декабрь куни демократик партия Киевга 45 миллиард долларлик ёрдам пакетини ажратиш ҳақида тезда овоз беришни истаган. Аммо буни иккинчи уринишда қилган. Биринчи уринишда республикачилар ташаббусга тўсқинлик қилишган. Сенатор-демократ Крис Кунс унинг бир қанча партиядошлари ҳам ташаббусга қарши бўлишганини таъкидлаган.
Президент Украины Владимир Зеленский выступает на совместном заседании конгресса в Вашингтоне
Жо Байден Зеленскийни Киевга қанча ёрдам керак бўлса, Вашингтон ҳаммасида қўллаб-қувватлашига ишонтирган. Ҳатто республикачилар қайсарлик қилганда ҳам, Украина армиясини ленд-лиз бўйича таъминлаш мумкин. Тахмин қилинишича, худди Иккинчи жаҳон урушида бўлгани каби, ёрдам олаётганлар фақат жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин омон қолган нарсалар билан тўлайди.

Тинчлик учун танклар

Умуман олганда, президентлар даражасида ҳам ҳаммаси силлиқ бўлмаган. Шахсан учрашувда Зеленский Россия раҳбари Владимир Путинни ҳақоратлашдан уялмаган. Америкалик анча босиқ бўлган. The Washington Post буни Вашингтоннинг Москва билан тўғридан-тўғри қарама-қаршиликни истамаслиги билан изоҳламоқда.
Айнан шу сабабли у Украинага M1 Abrams танкларини беришдан бош тортган. Байденнинг сўзларига кўра, бу НАТО аҳиллигига путур ерказиши мумкин, чунки унда Россия билан тўқнашувга чиқмоқчи бўлганлар кам. Бунгача Пентагон Киевнинг шундоқ ҳам жанговар машиналари етарли экани, американча моделлар анча мураккаблигини айтиб келганди. Аҳамиятлиси шундаки, аввалроқ америкаликлар етказиб бермагунча, Германия "Амбрам" лар жўнатишни истамаслигини билдирган эди.
Politico нашри Зеленскийнинг хафсаласи пир бўлди, деб ёзмоқда. “Биз кўпроқ Патриотлар” олишни истагандик (ваъда беришганидек бир дивизион эмас) , - деган у америкалик амалдорлар ва журналистлар орасида. Ва "афсусдаман" дея қўшимча қилган.
Супруга президента США Джо Байдена Джил, президент Украины Владимир Зеленский и президент США Джо Байден во время встречи в Белом доме
ОАВ фикрига кўра, Байден Зеленский билан учрашувдан давом этаётган ҳарбий ҳаракатлар ҳақида жиддий гаплашиб олиш учун фойдаланган. АҚШ президенти ўзининг эҳтиёткорлигини тушунтиришга ҳаракат қилган, унинг ҳамкасби эса бор умиди фақат Вашингтондан эканлини уқтирган. Шу билан бирга улар Москва билан бўладиган музокараларга умумий ёндашувларни келишиб олишга ҳаракат қилишган, аммо бу кўпроқ академик мунозара бўлган, деб ёзади The Washington Post. Оммага эса Украина раҳбари "ҳудудлар озод бўлиши керак"лигини такрорлаган холос.

Парда ортида

РИА Новости суҳбатлашган экспертлар учрашув Зеленскийдан кўра Байденга кўпроқ керак бўлган, деб ҳисоблашмоқда. Киев Американинг қўғирчоғи бўлиб қолаверади ва мустақилликка эришиш учун барча уринишлар муваффақиятсизликка учраган.
"Америкаликлар Зеленскийни жаҳон миқёсидаги етакчига чиқаришди ва ўз тузоқларига туширишди. Украина президенти Америка сиёсатини белгилайдиган даражада ўзига юқори баҳо бериб юборди. Байден уни олдига чақирди ва фақатгина Оқ уй воқеалар ривожини ҳал қилишини эслатиб қўйди. Украинанинг фақат маслаҳатлашувчи овози бор холос. Шу билан бирга Зеленскийни шунчаки ушлаб туришмоқда", - дейди Россия Фанлар академиясининг АҚШ ва Канада институти бош илмий ходими Владимир Васильев.
Тинчликпарвар ташаббуслар ва конфликтология институти раҳбари Денис Денисов аҳолида таъкидламоқда: "Америкаликлар Киевга можарони керакли даражада ушлаб туриш учун қанча қурол керак бўлса, шунча беришмоқда. Фронтдаги вазият Украина бош штабида эмас, Пентагонда таҳлил қилинади, қуроллар таъминоти номенклатураси қарорлари ҳам ўша ерда ҳал бўлади. Киевнинг манфаатлари бунда иккинчи даражали".
Агар Украина президенти назоратдан чиқиб кетмаганда, унга бундай дабдабали қабул уюштирилмаган бўларди, дейди экспертлар. Бунга яна бир тасдиқ – тинчлик йўли билан вазиятни ҳал қилишга чақириқларнинг йўқлиги. Зеленскийнинг сўниб қолган умидларига келсак, экспертлар америкаликларнинг қарийб ярми ҳарбий ҳаракатларда бевосита иштирок этишни истамаслигига ишора қилишмоқда.