ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Россия нефт нархини чеклаш талабига амал қилишни талаб қилаётган мамлакатларга нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб беришни тақиқлайди. Бу ҳақида РФ бош вазир ўринбосари Александр Новак “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Ҳукумат раиси ўринбосари Президент фармони тайёрланаётгани ҳақида эслатган.
“Ушбу фармон доирасида шартномаларда Европа Иттифоқи томонидан киритилган нарх чегарасига риоя қилишни талаб қиладиган мамлакатлар ва юридик шахсларга нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб беришни тақиқланади”, - дейди Новак.
Унинг сўзларига кўра, Москва нефт қазиб олишни қисман қисқартиришга тайёр.
Маълумот ўрнида, 5 декабрь куни Россия нефтини Европа Иттифоқига денгиз орқали етказиб беришга эмбарго кучга кирди. Европа Иттифоқи давлатлари 2 декабрда, шунингдек, денгиз орқали етказиб бериладиган Россия нефтининг баррелига тўлаш мумкин бўлган юқори нархни ҳам келишиб олдилар. Худди шундай қарор G7 давлатлари ва Австралия томонидан ҳам қабул қилинган эди.
Россия президенти Владимир Путин Ғарб давлатларининг ушбу қарорини бозор иқтисодиёти тамойилларига зид деб атади ва Россия бундай мамлакатларга нефт етказиб бермаслигини таъкидлаб ўтган эди.