ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Варшава ҳарбий салоҳиятининг учдан биридан кўпроғини Киевга топширди, деди Польша армиясининг захирадаги офицери Аркадиуш Купс Super Express нашрига берган интервьюсида. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
“Польша ўзининг ҳарбий салоҳиятининг деярли 40 фоизини Украинага берди”, - дея таъкидлади у.
Купснинг таъкидлашича, Польша Украинага танклар, артиллерия мосламалари ва снарядлар, шунингдек, Совет Иттифоқи давридан қолган С-125 “Нева” ҳаво мудофаа тизимларини топширган.
Зобитнинг сўзларига кўра, Польша ҳарбий-саноат комплекси томонидан амалга оширилган харидларнинг бир қисми уни хавотирга солмоқда. Чунки унинг фикрича, ҳар бир давлат ҳарбий-саноат комплексини ўз манфаатларидан келиб чиқиб ривожлантириши керак.
Купс Россия армияси ҳар куни 45 000 та 152 мм калибрли снарядларни, Украина Қуролли кучлари эса етти минг 155 мм калибрли ўқ-дорилардан фойдаланётганига эътибор қаратган.
Россиянинг Украинадаги махсус операцияси фонида АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Киевни ўн миллиард долларлик қурол-яроғ етказиб бериб, қўллаб-қувватламоқда. Москва Ғарб қуролларини етказиб бериш фақат можарони узайтиришини, қурол-яроғ ортилган транспортлар эса Россия армияси учун қонуний нишонга айланишини бир неча бор таъкидлаган.