ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ҳар қандай можаро музокаралар столида ҳал қилинади, Украина билан боғлиқ вазиятда эса, биринчи навбатда, мақсадларга эришилгандан сўнг махсус ҳарбий операцияни якунлаш ҳақида гап бормоқда, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Aлбатта, ҳар қандай можаро музокаралар столида тугайди, бу кўп марта айтилган. Лекин, албатта, гап биринчи навбатда Россия Федерацияси ўз олдига қўйган мақсадларга эришиш орқали махсус ҳарбий операцияни тезроқ якунлаши ҳақида кетяпти”, деди Песков журналистларга.
Aввалроқ Россия президенти Владимир Путин барча қуролли тўқнашувлар музокаралар билан якунланишини, Киев буни қанчалик тез тушунса, шунча яхши эканини айтган эди.
24 февралдан бери Украинада махсус ҳарбий операция ўтказилмоқда. Россия президенти Владимир Путин унинг вазифасини “саккиз йил давомида Киев режими томонидан безорилик ва геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилиш” деб атаган.