ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Россиялик актёр ва режиссёр Иван Охлобыстин данбасслик аскарлар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Актёр айтишига қараганда ўтган 8 йил давомида донбасслик аскарлар учун уруш оддий ҳолатга, ва аскарларнинг ўзи - ҳақиқий қаҳрамонларга айланган.
"Ушбу давр ичида Донбасс ҳимоячилари “уруш худоларига” айланди десак бўлади. Улар гўёки туман ичидан пайдо бўлиб яна туман ичида йўқолиб кетадиган фильм қаҳрамонларидек туюлади. Улар ҳақида саргузашт фильмлар суратга олишга арзийди", - дейди Охлобыстин.
Одатда уруш одамни қандайдир ўзгартиради. Уруш синдироми деган тушунчалар бор. Бу ерда бундай гап йўқ. Саккиз йил ичида одамлар бу босқичдан ўтиб кетишган, инсон имкониятларидан ташқари даражага етишган десам хато бўлмайди. Бу маънода уларнинг ҳар бири қаҳрамон, ҳар бирининг юрагида Худо бор.