Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Ғарбнинг улкан ёрдамига қарамасдан махсус операция муваффақиятли кечмоқда - Герасимов

Ғарб Украинага $ 100 миллиардлик улкан молиявий ва ҳарбий ёрдам кўрсатишига қарамасдан, Россия махсус операцияни муваффақиятли олиб бормоқда, деди Герасимов.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. АҚШ ва унинг иттифоқчилари Украинага етказиб берган молиявий ва ҳарбий ёрдами $ 100 миллиардга яқинлашди. Лекин шунга қарамасдан Россия махсус операцияни муваффақиятли олиб бормоқда, деди Россия Бош штаби бошлиғи, армия генерали Валерий Герасимов, хорижий давлатлар ҳарбий атташелари иштирокидаги брифингда.
Выступление начальника Генерального штаба Вооруженных Сил Российской Федерации генерала армии Валерия Герасимова на брифинге перед военными атташе иностранных государств.
Герасимов айтишига кўра, АҚШ унинг иттифоқчиларининг асосий мақсади - Украинадаги ҳарбий можарони чўзиш. Шунинг учун улар Киев режимига изчил ҳарбий ёрдам етказиб бермоқда. "Бугунги кунда Украинага етказиб берилган жами хорижий молиявий ёрдам деярли 100 миллиард долларни ташкил этди", - деди Герасимов.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Ғарб давлатлари Киевга 4та самолёт, 30 дан ортиқ вертолёт, 350 дан ортиқ танк, 1000 га яқин жанговар зирҳли машина, камида 800та зирҳли автомобиль, шунингдек, 700 тагача артиллерия тизимини топширди. Шунингдек 100 та зенит-ракета тизимлари, 130 минг танкга қарши қуроллар, 5300 дан ортиқ шахсий зенит ракета тизими ва камида 5000 та учувчисиз аппаратлар етказиб берган.
Қурол-яроғ етказиб беришда энг катта ҳисса АҚШ, Буюк Британия, Полша ва Руминия томонидан қўшилмоқда.
Выступление начальника Генерального штаба Вооруженных Сил Российской Федерации генерала армии Валерия Герасимова на брифинге перед военными атташе иностранных государств.
Шунга қарамасдан Россия Қуролли кучлари махсус операция доирасида ўз олдига қўйилган мақсадларни тўлиқ бажармоқда. Хусусан махсус операция бошланганидан буён ДХР ва ЛХ ҳудуди 5 баравар кенгайтирилди.
Айни дамда жанговар тўғнашув чизиғи 815 км масофага чўзилган. Ўтказилган мобилизация тадбири ва йўлга қўйилган узулуксиз таъминот тизими туфайли фронт чизиғида вазият барқарор.
Бундан ташқари Россия душман ҳудуди ичидаги муҳим ҳарбий инфратузилма объектларига юқори аниқликдаги қуроллар билан зарба бермоқда. Бу билан Украина Қуролли кучларининг қурол-аслаҳа ва ўқ-дори омборлари йўқ қилинган, армия бошқарув тизими ва ғарбдан қурол етказиб бериш логистика тизимлари пароканда қилинди.
Выступление начальника Генерального штаба Вооруженных Сил Российской Федерации генерала армии Валерия Герасимова на брифинге перед военными атташе иностранных государств.
Ўз нутқида Герасимов, Украина можароси қандай бошлангани ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Генерал айтишига кўра, Ғарб махсус хизматлари Украинада 1990 йилардан бошлаб Россияга қарши кайфият тарбиялашни бошлаган. 2014 йилда давлат тўнтарилишидан сўнг Ғарб ёрдамида ҳукумат бошига неофашистлар ва украин миллатчилари келган. Ғарб уларнинг ёрдамида Украинани мутлақ Россияга қарши давлатга айлантиришга, мамалкатда рус тилини таъқиқлаш, унда сўзлашадиган аҳолини дискриминация қилиш йўлига ўтган.
Выступление начальника Генерального штаба Вооруженных Сил Российской Федерации генерала армии Валерия Герасимова на брифинге перед военными атташе иностранных государств.