ТОШКЕНТ, 23 дек — Sputnik. Ғарб Марказий Осиёни Россиядан “ажратиш”га қаратилган ҳаракатларини кучайтирди. Бу ҳақда “Валдай” халқаро мунозара клубининг “Марказий Осиё ва Украина инқирози” ҳисоботида айтиб ўтилган.
Ҳисоботда қайд этилишича, Украинада махсус операция бошланиши билан АҚШ ва Европа Иттифоқи Марказий Осиё минтақаси давлатларини Россия Федерациясидан ажратиш бўйича саъй-ҳаракатларини кучайтирди, аммо улар ўрта муддатли истиқболда бундай сценарийни амалга ошира олмайдилар.
2022 йил учун маълумотлар Украинадаги воқеалар минтақадаги геосиёсий вазиятга қандай таъсир қилганини кўрсатади.
“АҚШ Давлат департаменти “Марказий Осиё давлатларини Россиядан ажратиш” ниятини очиқ-ойдин баён қиляпти ва Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Марказий Осиё давлатларининг Россия бозорлари ва экспорт йўналишларига қарамлигини камайтириш вазифасини қўйяпти”, дея тушунтирилган ҳисоботда.
Экспертларнинг фикрича, барча силкинишларга қарамай, Марказий Осиё давлатлари барқарорликни сақлаб қолди, ўз сиёсий элитасини бирлаштира олди ва иқтисодиётдаги яққол салбий оқибатларга ён берди.
“Бироқ, манфаатлари Марказий Осиёда кесишган ташқи кучларнинг жойлашувида сезиларли ўзгаришлар юз берди”, - дейилади ҳисоботда.
Шу билан бирга, мутахассислар Вашингтон ва Брюсселнинг охирги пайтларда фаоллашган ҳаракатларига ишора қилмоқда.
Уларнинг мақсади “минтақани беқарорлаштириш”, улар энг катта рақиблар – Россия ва Хитой билан қарама-қаршиликни янада кучайтиришга ҳаракат қилмоқда. Коллектив Ғарбнинг кескин риторикаси ва Марказий Осиёнинг позициясини тўлақонли ўз фойдасига оғдиришга уринишлар шундан далолат беряпти.
“Ғарблик ҳамкорлар ҳозир марказий осиёликлардан “бир томонни танлашни” талаб қилмоқда”, - дейди ҳисобот муаллифлари.
Шу билан бирга, Россия Федерацияси қўшни давлатлар учун ишончли иттифоқчи бўлиб қолмоқда.
“Россия Марказий Осиё давлатларининг энг йирик сармоявий ва савдо шериги бўлиб, минтақа хавфсизлигининг кафолати ҳисобланади”, - дейилади материалда.
Таҳлилчиларнинг таъкидлашича, Россия Федерацияси Марказий Осиё мамлакатлари ривожланишидаги ички қийинчиликлар ва уларга бўлаётган босимларни эътиборсиз қолдирмаслиги керак.
“Биз Марказий Осиё давлатларининг ўзига ҳам, Россия билан муносабатларига ҳам қарши қаратилган потенциал беқарорликнинг кўплаб белгиларига кўз юммаслигимиз керак”, деб хулоса қилади тадқиқотчилар.
Ўзбекистон
Ўзбекистонда юқори даражали ички ва иқтисодий барқарорлик мавжуд. Мамлакат аҳолси Шавкат Мирзиёев сиёсатини фаол қўллаб-қувватламоқда. Ўзбекистон асосий эътиборни инвестиция жалб қилиш, иқтисодни ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини оширишга қаратмоқда.
Ўзбекистон иқтисодиётининг асосий сармоядорлари бу - Россия ва Хитой. Шунингдек, Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо ҳамкориҳамдир. Мамлакат аҳолисининг маълум бир қисми Россияда меҳнат қилади.
Ўзбекистон иқтисодитёнинг яна бир ривожланиш вектори - бу транспорт коридорларини ривожлантиришдир. Денгиз йўлларига чиқиш имконияти чекланган республика учун бу муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақсадда Ўзбекистон Афғонистон орқали темирйўл лойиҳалари қурилшидан ҳам манфаатдордир.