Зеленский АҚШга ташрифи чоғида муҳим мақсадига эриша олмади – WP

Америка нашри Зеленский ва Байденнинг музокаралардан бўлган мақсадлари фарқ қилган деб ҳисоблайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШга ташрифининг мақсади – замонавий қурол-яроғ олишга эриша олмади, дея ёзади “ Washington Post” газетаси.
Мақола муаллифларининг таъкидлашича, АҚШ президенти Жо Байден ва Зеленскийнинг Украина ҳарбий эҳтиёжлари борасидаги қарашлари турлича.
“Украина президенти ва унинг маслаҳатчилари Вашингтон замонавий қурол-яроғ етказиб беришда давом этиши керак деб туриб олишган, Байден уни тақдим этишни истамаяпти”, - дейилади мақолада.
Нашр икки давлат раҳбарларининг музокаралардан бўлган мақсадлари фарқ қилган деб ҳисоблайди. Хусусан, Зеленскийнинг мақсади келаси йили “ҳужумкор операцияларни бошлаш учун Украина имкониятини ошириши мумкин бўлган кучли қурол-яроғларни олишдан иборат бўлган”.
“Бу унинг уддасидан чиққанининг амалда нишоналари бўлмади, ҳеч бўлмаганда, яқин истиқболда”, - дея қайд этишган мақола муаллифлари.
Газетанинг Оқ уйдаги манбасининг сўзларига кўра, ўз навбатида АҚШ маъмурияти Зеленский билан у дипломатия ҳақида нима деб ўйлашини муҳокама қилишни кутган.
Россия Украинада Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишга қаратилган махсус ҳарбий операция бошлаганидан сўнг АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқчилари Киевга қурол-яроғ етказиб беришни кўпайтиришди. Москва бир неча марта Ғарб етказиб бераётган қурол-яроғ можарони фақат чўзиши ва улар Россия армиясининг қонуний нишони бўлишини таъкидлаган.