ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Венгрия бош вазири Виктор Орбан Европа парламентини (ЕП) юзага келган коррупция можароси сабаб тарқатиб юборишни таклиф қилди.
Венгрия ҳукумати раҳбари шу тариқа Европа Иттифоқининг бу қонун чиқарувчи органига бўлган ишончни қайта тиклаш мумкин бўлади деб ҳисоблайди.
“Европарламентдаги ҳозирги жанжал намуналидир. ЕПнинг коррупцияга қарши кафолатлари мутлақо самарасиз экан. Агар жамоатчилик ишончини қайта тикламоқчи бўлсак, Европа парламентини тарқатиш фурсати келган”, - дея ёзди Орбан Twitter᾽да.
У шундан кейин миллий депутатлардан иборат янги Европа парламентини шакллантириш зарур деб ҳисоблайди.
9 декабрь куни ЕП раиси ўринбосари Ева Кайли Бельгияда Қатардаги футбол бўйича жаҳон чемпионати билан боғлиқ коррупция иши юзасидан қўлга олинди. У ҳозир ҳибсда сақланмоқда.