Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокидаги расмий тадбирлар бошланди

Пойтахтдаги Халқаро конгресс марказида Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокидаги расмий тадбирлар бошланди.
Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида мамлакатда давлат ташрифи билан бўлиб турган Қозоғистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
В Международном конгресс-центре в Ташкенте начались переговоры в узком формате
Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев шоҳсупага кўтарилишди. Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат мадҳиялари янгради.
В Международном конгресс-центре в Ташкенте начались переговоры в узком формате
Биргаликда суратга тушиш маросимидан сўнг давлат раҳбарлари тор доирада музокара ўтказиш учун мўлжалланган залга ўтдишди.
Эслатиб ўтамиз, кеча Қозоғистон етакчиси президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Тошкентга келган эди. Ташриф давомида олий даражадаги музокараларни ўтказиш кўзда тутилган. Таъкидланишича, уларнинг якунида тарихий аҳамиятга эга битимларнинг имзоланиши кутилмоқда. Президентлар биргаликда йирик инвестиция лойиҳаларини бошлаб беришади.