Россиялик олимлар Арктикада қадимий зулукнинг фанга маълум бўлмаган турини топишди

Олимнинг сўзларига кўра, бу зулук "ҳалигача сир бўлиб қолмоқда", чунки унинг турмуш тарзи ва овқатланиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Биологлар Арктиканинг кам ўрганилган минтақаларидаги зулукларнинг генетик маълумотларини таҳлил қилиш асосида қадимги зулукларнинг янги турини топишди, дея маълум қилди Санкт-Петербург давлат университети РИА Новостига.
“Биз уни на морфология, на генетика нуқтаи назаридан маълум бўлган авлодларнинг бирортасига боғлай олмадик. У жуда қадимий ва ноёб зулук. Ажабланарлиси шундаки, уни аввалги олимларнинг ҳеч бири учратмаган. Бунинг сабаби шундаки, бу тур фақат энг чекка ва бориш қийин бўлган жойларда яшайди, аммо гипербореомизон фақат Арктика тури бўлиши даргумон. Бизнинг тахминимизча, бу зулукни Осиёнинг баланд тоғларида, масалан, Саянлар ёки Олтойда ҳам топиш мумкин", дейди мутахассис.
Университет маълумотларига кўра, тўпланган материаллар таҳлили Евросиёнинг Арктика зонаси фаунаси бешта авлодга мансуб ясси зулукларнинг (Glossiphoniidae оиласи) 14 турини ўз ичига олишини кўрсатди.
Шу билан бирга, биологлар томонидан топилган беш тур ва бир тур илгари фанга маълум бўлмаган.
Улар орасида қутубли гипербореомизон зулукларининг (Hyperboreomyzon polaris) янги реликт тури мавжуд.
Олимнинг сўзларига кўра, бу зулук "ҳалигача сир бўлиб қолмоқда", чунки унинг турмуш тарзи ва овқатланиши ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.