Россия ва Эрон Европадан воз кечмоқда

"Россия-Эрон транспорт коридори Россия, Ҳиндистон ва Хитойни тез ва арзон логистика йўлаклари билан таъминлайди. Бу Европани мўмай даромаддан, Американи - "денгиз йўллари орқали дунёга ҳукмронлик қилиш" имкониятидан маҳрум қилади. Ғарбнинг даҳшатли туши амалга ошмоқда.
Sputnik
Американинг Bloomberg нашри муаллифлари даҳшатли фактни пайқаб қолишди. Сўнгги ярим йилликда энергетика ва логистика бозоридаги вазиятни таҳлил қилар экан, улар санкциялар Ғарбнинг икки асосий рақиби бўлган Россия ва Эронга нафақат жиддий зарар келтирмагани, балки икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга ва савдо-сотиқни оширишга йўл очиб берганини таъкидлашмоқда.
Кутилмаганда маълум бўлишича, Вашингтон, Лондон ва Брюссель махсус ҳарбий операцияни кузатиб ва Украина президентининг дод-войларини тинглаш билан оввора бўлиб турган бир пайтда, Москва ва Теҳрон ўзаро келишиб ва умумий мақсад йўлида янги транспорт йўлагини яратишмоқда. Ғарб мутахассислари баҳолашига кўра, логистик занжир икки мамлакатга нафақат санкциялар туфайли келиб чиққан зарарни қоплашга, балки йўл-йўлакай Европа орқали ўтган анъанавий транспорт йўлакларига ҳам хавф солар экан.

Тан олиш керак, Россиядан тўғри Ҳиндистонга олиб борадиган транспорт йўлаги қурилаётгани ҳақида ҳозирча фақат соҳа мутахассислари хабардор эди. Ваҳоланки бу йўналишда катта ишлар амалга оширилмоқда.

Кремль сўнгги дамга қадар Европа Иттифоқини ўзига келишга ва Осиёнинг тубсиз бозорларига юк ташиш йўлларини бузмасликка кўндиришга ҳаракат қилди. Ярим йил аввал Россия савдо айланмасининг энг катта қисми Болтиқ денгизи портлари орқали ўтар эди. Россия корхоналари маҳсулотлари, қишлоқ хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг барчаси 40 кунлик узоқ йўлни босиб ўтиб, Болтиқ, Шимолий денгиз сувларидан тортиб, Франция, Испания, Италияни ортда қолдириб, Ўртаер денгизи ва кейин Суэцк каналини, сўнгра Арабистон яриморолини четлаб ўтиб, охирида Ҳиндистоннинг Мумбай портига етиб борарди. Бир ойдан кўпроқ вақт мобайнида кемалар 14 минг километр масофани босиб ўтар эди.
Санкциялар оқибатида янада фаол ривожланишга мажбур бўлган Москва ва Теҳрон "ҳар қандай муаммо бу – янги имконият" деган бизнес-мураббийларнинг гапларига қулоқ тутди. Томонлар харитани қўлга олиб, узоқ ўйламасдан Мумбайга, Ҳиндистоннинг бошқа портларига ва ундан кейинги Хитойга энг қисқа йўлни тортишди. Аниқланишича, агар товарлар Россия жанубидаги дарёлар орқали Оля ёки Махачқалъа портларига етиб борса, ундан сўнг Каспий денгизи бўйлаб Эроннинг Астара, Анзали, Ноушеҳр ва Амиробод портлари яқин қолади.
Энг муҳими, бу йўналиш нафақат атиги уч минг километр узунликка эга, балки Ғарбнинг ҳар қандай санкциялари ва провокацияларидан тўлиқ ҳимояланган, чунки йўналиш бутунлай икки давлатнинг миллий чегаралари доирасида.

Маълумки, Россия ва Эрон биргаликда транспорт йўлакларнинг “уланиши” учун 25 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритади.

Мамлакатимизда Волга бўйлаб юк ташиш частотаси ва ҳажмини ошириш, шунингдек, юк ташиш инфратузилмасини қуриш ҳақида сўз кетмоқда. Ушбу чора-тадбирлар туфайли сув сиғими уч минггача чеклаётган бир пайтда олти минг тоннагача бўлган кемалар дарё йўллари бўйлаб ўтиши кутилмоқда.
Маълумки, Эроннинг IRSL давлат агентлиги Астрахань яқинидаги Солянка портини модернизация қилиш учун аллақачон ўн миллион доллардан ортиқ сармоя киритган. Америкалик таҳлилчиларнинг айтишича, инвестициялар юк ташиш ҳажмини ойига 85 минг тоннагача оширади.
Бу ерда Владимир Путиннинг сентябрь ойида бўлиб ўтган иқтисодиёт форумидаги сўзларини эслаш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Президент дарё кемаларини ишлаб чиқаришни қайта тиклаш, темир йўл тармоғи географияси ва сиғимини ошириш, шунингдек, автомобиль йўлларини қуриш ва сифатини ошириш зарурлигига эътибор қаратганини ҳамма ҳам пайқамади. Ўшанда ҳамма буни кун тартибидаги одатий гаплардан деб ўйлаган эди, аммо декабрь ойи Владимир Путин ҳеч нимани хўжакўрсинга айтмаслигини яна бир бор исботлади.
Шу ерда бироз тин олиб, махсус ҳарбий операция ҳақида тўхталиб ўтиш лозим. Одатда бу мавзу муҳокамасини соҳа мутахассисларига қолдирар эдик. Ҳозир эса бусиз бўлмайди, чунки америкалик таҳлилчиларнинг фикрларига кўра, иккинчи транспорт тйўналиши Азов денгизи орқали ўтади. Уни Россия раҳбари яқинда “Россиянинг ички денгизига айланди” деган эди. Маълум бўлишича, ушбу сўзлар ҳам шунчаки тилга олинмаган.
Institute for the Study of War мутахассисларининг фикрича, Москва параллель равишда Донда кемасозликни кўпайтириш бўйича ишлар олиб бормоқда. Кейинчалик Россия товарлари ҳозирда фаол равишда тикланаётган Мариуполь орқали Азов денгизи орқали Туркияга юборилади.
Туркия эса аллақачон Европа жанубида Россия газнинг асосий хабига айланди ва Эронга юк ташишда транзит мамлакат бўлишга қарши эмас. Яна бир фактнинг таъкидланишича, ушбу йўналиш ҳам Ғарб томонидан келиши мумкин бўлган ҳар қандай эҳтимолий хавф-хатардан ҳимояланган. Чунки Азов денгизи акваторияси энди ДХР, Запорожье ва Херсон вилоятлари-кейин эса Қрим яримороли ерлари билан ҳимояланган. Ушбу факт бизни яна бир бор махсус операция суръатларига, хусусан ҳудудлар энди икки йўналишда ўтадиган товарлар учун ҳимоя тўсиғи вазифасини ўташга бошқача нигоҳ билан қарашга ўргатади.
Буни алоҳида таъкидлаш жоиз: Мариуполнинг фаол ишлайдиган портлар қаторига киритилиши – (ва бу шаҳарни янада тезроқ тиклашга ёрдам беради) – ғарблик мутахассисларни хафа қилмоқда. Улар воқеаларнинг умуман бошқача сценарийсини афзал кўришган бўларди.

Хўш, Эрончи?

Форслар ўзларига деярли таниш бўлмаган ўртоқ Стахановнинг сўзларига амал қилиб, жанубга қараб темир йўл қурилишини жадал олиб боришмоқда. Рельсларнинг пўлат иплари Бандер-Аббас портларига қадар етиб борди- иккинчи босқичдаги асосий вазифа – уни Чабаҳор портига қадар узайтириш. Қачон бу амалга ошса, ҳиндларнинг Мумбай портига энг қисқа логистик йўл яратилиши ҳақида гапириш мумкин бўлади.

Қарама-қарши географик йўналишга ҳам бундан кам бўлмаган эътибор қаратилмоқда, чунки Волгадаги портларни исталганча кенгайтириш мумкин, аммо Эрон портларидан тўғридан-тўғри темир йўл алоқаси бўлмаса, ҳаммаси бефойда. Айни пайтда фақат Амиробод портида юк ташувчи темир йўл станцияси бор.

Томонларнинг жалб этилганлик миқёси бирдек эмасдек туюлиши мумкин, аммо аслида бундай эмас. Теҳрон олдида анчайин жиддий вазифа турибди, чунки эронликлар бир эмас, балки, бирданига иккита қуруқлик йўлларини қуришмоқда. Уларнинг бири Озарбайжон чегараларига яқинлашса, иккинчиси Туркманистонга қараб кетади. Эрон ва Россия ишлаб чиқарувчиларини жисмонан бирлаштириш учун Озарбайжон томон қарийб 160 километр йўл босиб ўтиш керак, аммо бу ерда тоғ тизмалари орқали йўлак ва туннелларни тешиб ўтиш ҳақида гап кетмоқда. Айни пайтда Эрон шимоли-шарқий йўналиш учун 25 миллиард доллар харажат қилди ва яна шунча харажат қилишга тайёр. Боку ҳам катта қизиқиш билдирмоқда ва ўз томонидан пул борасида ҳам ёрдам беришга тайёр.

Ва яна Қорабоғда тинчликпарварлик ролини бажараётган ва можарони кучайтиришга қаратилган барча уринишларнинг олдини олаётган армиямизнинг ҳаракатларига тўхталиб ўтмасликнинг иложи йўқ.
Афтидан давом этаётган жараёнлар Ғарбнинг ваҳима авж олиши ва бизнинг орзуларимиз асоссиздек туюлиши мумкин. Бироқ, далилларга қарши, масалан, Ҳиндистоннинг давлат даражасида денгиз темир йўл паромларини қуриш лойиҳаси устида ишламоқда. Гап қирғоқ бўйидаги юк кемалари ҳақида кетмоқда, уларнинг бортида темир йўл вагонларини ҳайдаш мумкин бўлади, у ерда йўлда ғилдирак тўпламларини Эрон ўлчагичидан Ҳиндистонга (яъни Британия) ўзгартириш мумкин. Шундай қилиб, Деҳли лойиҳага шу қадар қизиққанки, ҳаттоки сармоя киритиш ва вақт сарфлашга тайёр.
Мантиқли савол: янги маршрут нимаси билан қизиқ, унда қандай қимматли нарса олиб ўтилади?
Айни пайтда Россия ва Эрон ўртасидаги савдо айланмасининг асосий позицияси – бу биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги маҳсулоти. Бизга Эроннинг мевалари, уларга эса биздан дон етиб боради. Россия донини импорт қилиш ҳажми бўйича асосий харидорлар ичида Эрон биринчи ўринда туради. Агар маршрут кейин Ҳиндистонга боришини эсласак, харидорлар сафига бир ярим миллиард ҳиндларни айтиш мумкин. Уларнинг ортида яна шунча хитойликларни ҳам киритиш мумкин. Ва бу, эслатиб ўтаман, Россия аграрчиларининг дони ва бошқа маҳсулотлари уч баробар тезроқ келишини англатади, демак анчайин арзон бўлади.
Россиядан Эронга шунингдек, ўрта ва кичик қувватдаги қувурлар етказилади. Бу анчайин истеҳзоли, чунки авваллари бу борада асосий етказиб берувчи Украина эди. Тиббий жиҳозлар ва бошқа бир қатор товарлар борасида ҳам савдо-сотиқ амалга оширилмоқда.
Юқорида келтирилганларни тўлдирадиган яна бир жиҳат шуки, Жо Байден маъмурияти сўнгги пайтда Россия-Эрон йўлагини тўсиш ёки тўхтатиш учун анча ҳаракат қилмоқда. Энди нега санкцияларнинг сўнгги пакетида Россия темир йўлларининг барча раҳбарлари ҳам киритилгани энди тушунарли бўлди. Вашингтоннинг умумий позициясини президент девонининг Эрон йўналиши бўйича раҳбари Роберт Мэлли билдирди. У “улар” (Москва ва Теҳрон) яширина олмаслигини дунёга билдириш учун лойига эътибор қартиш муҳимлигини билдирди.
Шубҳага ўрин йўқки, Америка нима бўлишидан қатъий назар лойиҳанинг амалга оширилишига тўсқинлик қилишга тайёр.
Аммо йўқ. Агар транспорт йўлаги ишга тушса, Россия ва Эрон ўртасида ушбу йўналишнинг ўзида савдо айланмаси 40 миллиард доллардан ошиши мумкин.