Республиканинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб вертолёт хизмати йўлга қўйилади

"Uzbekistan Helicopters" вакиллари Жиззах вилоятида вертолёт қўниш майдони, маршрутлари ва жойларини ўрганиш ишларини олиб боришди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Яқин кунларда республиканинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб вертолёт хизматидан фойдаланиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Турзм ва маданий мерос вазирлиги маълум қилди.
"Uzbekistan Helicopters" МЧЖ вакиллари Жиззах вилоятига ташриф буюришди.
Қайд этилишича, Жиззах вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси "Uzbekistan Helicopters" ўртасида Жиззах вилоятининг диққатга сазовор жойлари бўйлаб вертолётда саёҳатларни амалга ошириш бўйича битимлар имзоланган.
Вертолёт хизмати
“Яқин кунларда нафақат Жиззах вилоятининг балки республикамизнинг диққатга сазовор жойлари бўйлаб қулай, замонавий ва тезкор вертолёт хизматларидан фойдаланишингиз мумкин бўлади”, дейилади хабарда.
"Uzbekistan Helicopters" вакиллари вилоятда вертолёт қўниш майдони, маршрутлари ва жойларини ўрганиш ишларини олиб боришди.
Вертолёт хизмати
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Uzbekistan Helicopters” МЧЖ томонидан Airbus H125 ва Ми-8МТВ вертолётларини янги сотиб олинган эди. Янги олиб келинган вертолётлар туристик инфратузилмани ривожлантириш мақсадида эксплуатация қилинади.